Бизнинг жамоа

ХАЛМАТОВА БАРНО ТУРДИХОДЖАЕВНА 1989 йилда ТошПМИ ни тугатган. Педиатрия мутахассислиги бўйича клиник ординатура ўтган. 1998 йилда «Клинико-морфологическая характеристика, факторы риска и профилактика синдрома внезапной смерти младенцев» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2006 йилда «Адаптационные процессы у детей с тимомегалией при заболеваниях органов дыхания и методы лечения» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 3 та дарслик, 2 та монография, 3 та қўлланма, 150 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар, 50 методик қўлланмаларнинг муаллифи.  Бугунги кунда болалардаги бронх-ўпка касалликлари ва аллергик касалликларнинг кечиши муаммоси билан шуғулланмоқда.

2013 йилдан “Болалар касалликлари” кафедраси мудири. 2017 йилдан даволаш факультети декани.

Контакт телефон: 214-84-12 E.mail: barno.xalmatova@tma.uz

 

1-2 курслар бўйича декан ўринбосари Ахмедов Жобир Мохиржонович
2006 йилда Тошкент тиббиёт академиясини тугатган. Анатомия ва клиник анатомия кафедраси ўқитувчиси. 2010 йилдан Тошкент тиббиёт академияси даволаш факультети ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.
Контакт телефон: 214-84-12 E-mail: akhmedov@mail.ru

Кўз касалликлари кафедраси катта ўқитувчиси, тиббиёт фанлари номзоди, доцент Зокирходжаев Рустам Асралович

Маьлумоти: Олий, 2001 йил – Тошкент Педиатрия Педагогика институти, «Педиатрия» мутахассислиги.

2001-2003 йиллар – Тошкент тиббиёт педиатрия институтининг офталмология кафедрасида клиник резидент.
2003-2006 йиллар Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг офталмология кафедрасида аспирантура.

2006-2017 йиллар Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг офталмология кафедрасида ассистент.
Тезислар: 2009 йилда «Интраокуляр линзаларни имплантациялаш билан туғма катарактни яррохлик билан даволаш хусусиятлари» мавзусида номзодлик диссертатсиыасини муваффақиятли химоя қилди.
Хозирги кунда «Тўғма оптик нерв патологиясини диагностика қилиш ва даволашга тизимли ёндашув» мавзусида докторлик диссертатцияси устида ишламоқда.

2014-2017 йилларда Тошкент врачлар маласини ошириш институти офтальмология кафедрасининг катта илмий ходим-изанувчиси.
2017 йилдан Тошкент тиббиёт академиясининг Даволаш факультети декани муовини, 2017 йилдан Тошкент тиббиёт академиясининг офталмология кафедрасида доцент лавозимида ишламоқда.

7 курс бўйича декан ўринбосари Массавиров Шерали Шерикваевич

2005 йилда Тошкент давлат иккинчи тиббиёт институтини тугатган. 2008 Тошкент тиббиёт академияси фтизиатрия йўналиши бўйича магистратурани тугатган. Фтизиатрия кафедраси катта ўқитувчиси. 2011 йилдан Тошкент тиббиёт академияси даволаш факультети ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

Контакт телефон: 214-84-12 E-mail: dr.sherali77@mail.ru, sh.massavirov@tma.uz

Нормуродов Бахтияр Каршиевич 1990 -1996 -йй. –  1-Тошкент давлат тиббиёт институти стоматология факультети талабаси

1996- 1997 – йй.  –  Тошкент врачлар малакасини ошириш институти жарроҳлик стоматология  кафедрасида интернатура

1997-1998-йй.-Кибрай тумани марказий шифохонаси кабул булими мудири.

1998 -1999 –  йй. 2-Тошкент давлат тиббиёт институти 2-шифохонасининг ЛОР касалликлари  юз жағ жаррохлиги бўлими шифокори

2000 -2013 – йй.  2-Тошкент давлат тиббиёт институти даволаш факультети ЛОР касалликлари  кафедраси қошидаги стоматология курси ассистенти

2013-2016 й. Тошкент тиббиёт академияси ЛОР касалликлари кафедраси кошидаги юз жаг-жаррохлиги стоматология курси катта ўқитувчиси  ва  даволаш факультетида декан муовини.

2017 й. ва хозирда Тошкент тиббиёт академияси Отоларингология ва стоматология кафедраси  катта ўқитувчиси,хамда даволаш факультети декани муовини.