Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Тошкент тиббиёт академияси бошланғич ташкилотларига ЕТАКЧИЛАРИ САЙЛОВИ ЎТКАЗИЛАДИ
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Тошкент тиббиёт академияси бошланғич ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, талабалар орасидан шижоатли, ғайратли, етакчилик қобилиятига эга бўлганларини аниқлаш, янги ўқув йили учун етакчилар сайловларини демократик тамойилларга асосланган ҳолда ўтказиш мақсадида:
2020 йил 6 – 7 октябр кунлари ГУРУҲ ЕТАКЧИЛАРИ;
2020 йил 10 – 15 октябрь кунлари ФАКУЛЬТЕТ ЕТАКЧИСИ;
2020 йил 21 – 22 октябрь кунлари ТТА ЕТАКЧИСИ
САЙЛОВЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИ
ГУРУҲ ЕТАКЧИЛАРИ САЙЛОВИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
- Гуруҳ сардори (старостаси) телеграм ижтимоий тармоғида гуруҳ рақами билан номланган алоҳида гуруҳ очади (масалан: даволаш факультети 210 гуруҳда ЁИБТ етакчиси сайлови). Гуруҳдаги барча талабалар шу телеграм гуруҳга аъзо бўлади.
- Етакчиликка номзодлик талабанинг ўзи ёки гуруҳдошлари томонидан қўйилиши мумкин. Номзодлар бир неча киши бўлиши мумкин.
- Номзод ўзининг дастурини шу телеграм гуруҳда тушунтириб боради. Бунинг учун у сайловга бир кун муддат қолган давргача (яъни 28 сентябрдан 5 окябргача) телеграм гуруҳга ўз дастури, еткачига юклатилган вазифаларни қай тарзда амалга оширмоқчи эканлиги тўғрисида 10 дақиқали тақдимот ёки видеорлик жойлаштиради.
- Даволаш факультетида гуруҳлар еткачиларини қуйидаги саналарда ўтказиш тавсия этилади:
2, 3, 4 – курслар гуруҳлари учун сайловлар 6 октярь;
5 ва 6 – курслар гуруҳлари учун сайловлар 7 октярь.
- Сайлов куни гуруҳ сардори (староста) сайлов ўтказиш телеграм гуруҳида аноним сўровнома шакллантиради. Сўровнома эрталаб 8.00 соатдан кечки 20.00 соатгача давом этади.
Энг юқори кўп овоз олган номзод гуруҳ етакчилигига сайланади.
- Гуруҳ етакчиси сайлови гуруҳ талабалари томонида умумий, тенг ва тўғирдан тўғри сайлов ҳуқуқи асосида амалга оширилади.
Етакчининг сайловида фақат шу гуруҳ талабалари қатнашуви лозим.
Гуруҳ еткачиси бир йилга сайланади.
- Етакчиларнинг мақсадлари ва вазифалари, мажбуриятлари ва ҳуқуқлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг 2017 йил 22 августдаги 39-Қ/Қ ва 10Қ/Қ-сон қарори билан тасдиқланган Низомда кўрсатилган (эълонга илова қилиняпти).
- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 27 декабрдаги 30-2017 ва 180-сон қарори билан тасдиқланган Низом асосида моддий қўллаб қувватлаш бўйича тегишли имтиёзлар барилади (эълонга илова қилиняпти).
Факультет етакчиси сайлови бўйича эълон кейинроқ этказилади.
Сайловларни ўтказишга тегишли саволлар билан телефон ёки телеграм орқали даволаш факультети деканининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Нуруллаев Арзикул Журакуловичга мурожаат этиш мумкин: +99893 512-40-57
ГУРУҲ САРДОРЛАРИ ВА БАРЧА ТАЛАБАЛАРНИ ШУ САЙЛОВЛАР БЎЙИЧА ФАОЛЛИККА ЧАҚИРИБ ҚОЛАМИЗ