ЭЪЛОН

ҲУРМАТЛИ ТАЛАБАЛАР!

1.Талабалар ўртасида “Йил талабаси-2020” танлови бошланди.

2.Танловнинг биринчи тури ҳар бир факультет(кесими)да октябр ойининг биринчи ўн кунлигида, иккинчи тури академия миқёсида, факультетлар кесимида ғолиб бўлган иштирокчилар ўртасида октябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:

1) “Йилнинг ўз мутаҳассислиги бўйича энг билимдон талабаси”;

2) “Йилнинг энг фаол ташаббускор- тарғиботчи талабаси”;

3) “Йилнинг энг фаол ихтирочи инноватор талабаси”;

4) “Йилнинг энг фаол спортчи талабаси”;

5) “Йилнинг энг фаол ижодкор талабаси”;

6) “Йилнинг энг фаол блогер талабаси”;

7) “Йилнинг энг фаол тадбиркор талабаси”.

 

  1. Танловда қатнашиш учун талаба 10 октярбргача қуйидаги ҳужжатлар электрон нусхаларини факультет деканатига (Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Нуруллаев Арзикул Журакуловичга, +99893 512 4057 телеграм рақами орқали) топшириши керак

1) танлов иштирокчисининг нашр этган илмий, илмий услубий, ижодиц ишлари, уларга тегишли мутахассислардан олинган тақризлар билан бирга;

2) турли тадбирлар, танловларда фахрий ёрлиқлар ва дипломлар билан тақдирланганлиги тўғрисида маълумотлар (фахрий ёрлиқлар ва дипломлар нусхалари илова қилинади);

3) грантларда иштирок этганлиги тўғрисида маълумотнома, грантнинг номи, молиялаштириш ҳажми, иштирокнинг шакли ва даражаси;

4) конференцияларда иштироки ҳақидаги маълумотлар, илмий ишлар рўйхати ва илмий ишлар нусхалари.

Шу кўрсатилган материаллар ва ахборотлар жорий йил давомида (2020 йилда) чоп этилган (бажарилган) бўлиши лозим.  

Мурожаатлар учун тел. рақами: +99893 512 4057

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan