ДАВОЛАШ ФАКУЛЬТЕТИ ТАЛАБАЛАРИГА
Э Ъ Л О Н
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Тошкент тиббиёт академияси даволаш факультети бошланғич ташкилотига ЕТАКЧИ САЙЛОВИ ЎТКАЗИЛАДИ
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Тошкент тиббиёт академияси бошланғич ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, талабалар орасидан шижоатли, ғайратли, етакчилик қобилиятига эга бўлганларини аниқлаш, янги ўқув йили учун етакчилар сайловларини демократик тамойилларга асосланган ҳолда ўтказиш мақсадида:
2020 йил 22 октябрь куни ФАКУЛЬТЕТ ЕТАКЧИСИ
САЙЛОВИ ЎТКАЗИЛАДИ
САЙЛОВ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
- Даволаш факультети барча талабалари “ДФ Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси сайлови” телеграм гуруҳга аъзо бўлади.
- Етакчиликка номзодлик талабанинг ўзи ёки гуруҳдошлари томонидан қўйилиши мумкин. Номзодлар бир неча киши бўлиши мумкин.
- Номзод ўзининг дастурини шу телеграм гуруҳда тушунтириб боради. Бунинг учун у сайловга бир кун муддат қолган давргача (яъни 15 октярбрдан 21 окябргача) телеграм гуруҳга ўз дастури, еткачига юклатилган вазифаларни қай тарзда амалга оширмоқчи эканлиги тўғрисида 10 дақиқали тақдимот ёки видеорлик жойлаштиради.
- Сайлов куни, яъни 22 октябрь куни факультет декани ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбсари “ДФ Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси сайлови” телеграм гуруҳида аноним сўровнома шакллантиради. Сўровнома эрталаб 8.00 соатдан кечки 20.00 соатгача давом этади.
Энг кўп овоз олган номзод факультат етакчилигига сайланган ҳисобланади.
- Факультет етакчиси сайлови факультат талабалари томонида умумий, тенг ва тўғирдан тўғри сайлов ҳуқуқи асосида амалга оширилади.
Етакчининг сайловида фақат шу даволаш факультети талабалари қатнашуви лозим.
Фаукльтет еткачиси бир йилга сайланади.
- Етакчиларнинг мақсадлари ва вазифалари, мажбуриятлари ва ҳуқуқлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг 2017 йил 22 августдаги 39-Қ/Қ ва 10Қ/Қ-сон қарори билан тасдиқланган Низомда кўрсатилган.
- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 27 декабрдаги 30-2017 ва 180-сон қарори билан тасдиқланган Низом асосида моддий қўллаб қувватлаш бўйича тегишли имтиёзлар барилади.
Сайловларни ўтказишга тегишли саволлар билан телефон ёки телеграм орқали даволаш факультети деканининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Нуруллаев Арзикул Журакуловичга мурожаат этиш мумкин: +99893 512-40-57
ГУРУҲ САРДОРЛАРИ ВА БАРЧА ТАЛАБАЛАРНИ ШУ САЙЛОВЛАР БЎЙИЧА ФАОЛЛИККА ЧАҚИРИБ ҚОЛАМИЗ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ ТОМОНИДАН ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ТЎЛОВ-КОНТРАКТ АСОСИДА ТАҲСИЛ ОЛАЁТГАН, ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИНИНГ ФАОЛ АЪЗОСИ БЎЛГАН ТАЛАБАЛАРНИ МОДДИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 10 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2961]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Фармони ва 2017 йил 18 июлдаги ПҚ-3138-сон «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
- Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 27 декабрь,
30-2017-сон
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 27 декабрь,
186-сон
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 27 декабрдаги 30-2017 ва 186-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Фармони ва 2017 йил 18 июлдаги ПҚ-3138-сон «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (бундан буён матнда Иттифоқ деб юритилади) томонидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
- Мазкур Низом қоидалари олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура босқичларида тўлов-контракт асосида ўқишнинг кундузги бўлимида (иккинчи мутахассислик, сиртқи ва кечки таълим бундан мустасно) таҳсил олаётган талабаларга қўлланилади.
- Мазкур Низомга мувофиқ тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар Иттифоқнинг олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилоти фаолиятида фаол қатнашган тақдирда Иттифоқ томонидан моддий қўллаб-қувватланади.
Моддий қўллаб-қувватлаш Иттифоқ томонидан талабанинг ўқиши учун тўланадиган йиллик тўлов-контракт миқдорининг 35 фоизини тўлаб бериш орқали амалга оширилади. Бунда талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш улар томонидан шартномада белгиланган тўлов миқдорининг 65 фоизини белгиланган муддатларда тўлаш шарти билан амалга оширилади.
- Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори асосида қўшимча тўлов-контракт асосида бакалавриат босқичига ўқишга қабул қилинган талабалар иккинчи босқичдан бошлаб моддий қўллаб-қувватланиш ҳуқуқига эга бўладилар.
- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм Қўмондонлигининг тавсияномаси асосида олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган ва Иттифоқ томонидан моддий ёрдам кўрсатилаётган талабаларга мазкур Низомда белгиланган моддий қўллаб-қувватлаш имтиёзлари татбиқ этилмайди.
2-боб. Моддий қўллаб-қувватланадиган даъвогарларга қўйиладиган талаблар
- Моддий қўллаб-қувватлашга тавсия этилаётган талабанинг ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи ўрганилаётган даврда (биринчи босқич талабалари учун ўқув йилининг биринчи семестр натижаларини) 86 фоиз ва ундан юқори бўлиши лозим. Бунда талабанинг ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи ўрганилаётган даврдаги ўқув фанлари бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари йиғиндисини ўтилган ҳар бир семестрдаги ўқув фанларининг умумий сонига бўлиш орқали аниқланади.
- Иттифоқнинг олий таълим муассасасидаги Ёшлар Кенгаши (бундан буён матнда Ёшлар Кенгаши деб юритилади) даъвогар талабаларни моддий қўллаб-қувватлашга тавсия этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда даъвогар талабаларнинг қуйидаги асосий кўрсаткичларини (биринчи босқичдаги даъвогар талабалар учун ўқув йилининг биринчи семестр натижаларини) инобатга олади:
даъвогар талабанинг Иттифоқ ва олий таълим муассасаси фаолиятидаги маънавий-маърифий ва жамоат ишларида Иттифоқнинг бошланғич ташкилоти, маҳаллий ва ҳудудий Кенгашлари, Иттифоқнинг Марказий Кенгаши томонидан ташкил этиладиган лойиҳа ва тадбирларидаги фаол иштироки;
даъвогар талабанинг фан олимпиадалари ва спорт мусобақаларидаги натижалари;
даъвогар талабанинг ташкилотчилик ва етакчилик қобилиятлари;
даъвогар талабанинг илмий ва ижодий фаолияти натижалари;
даъвогар талабанинг олий таълим муассасасида белгиланган ички тартиб-қоидаларга риоя этиши (талабанинг олий таълим муассасасида белгиланган ички тартиб-қоидаларига риоя этмаганлиги юзасидан фақат олий таълим муассасаси ректори буйруғи асосида берилган ҳайфсан Иттифоқнинг Ёшлар Кенгаши томонидан даъвогар талабани моддий қўллаб-қувватлашни рад этиш учун асос сифатида қабул қилинади).
Даъвогар талабаларнинг асосий кўрсаткичларини баҳолаш мезонлари Иттифоқнинг Марказий Кенгаши томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
3-боб. Моддий қўллаб-қувватланадиган даъвогар талабаларни саралаш
- Ҳар йили 1 февраль кунидан кечикмаган ҳолда Ёшлар Кенгаши олий таълим муассасасида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича ўз фаолиятини бошлаши лозим.
- Ҳар йили 10 февраль кунига қадар мазкур Низомнинг 2-бандида кўзда тутилган талабалар Ёшлар Кенгашига Иттифоқ томонидан моддий қўллаб-қувватлаш кўрсатилишини сўраб ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
- Ҳар йили 10 февралдан 15 февралга қадар Ёшлар Кенгаши даъвогар талабаларнинг аризаларини кўриб чиқади ҳамда моддий қўллаб-қувватлаш учун тавсия этиш бўйича қарор қабул қилади.
- Иттифоқнинг Ёшлар Кенгаши талабани моддий қўллаб-қувватлашга тавсия этиш ёки рад этиш ҳуқуқига эга.
Даъвогар талабани моддий қўллаб-қувватлаш рад этилган ҳолларда, Ёшлар Кенгашининг тегишли мажлиси баёнида унинг сабаблари кўрсатилади.
- Ёшлар Кенгашининг моддий қўллаб-қувватлашга талабаларни тавсия этиш тўғрисидаги қарори жорий ўқув йили мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.
- Ёшлар Кенгашининг тегишли мажлиси баёни нусхалари уч иш куни мобайнида олий таълим муассасасига ва Иттифоқнинг Марказий Кенгашига тақдим этилади.
Иттифоқнинг Марказий Кенгашига юбориладиган мажлис баённомасининг нусхасига моддий ёрдам кўрсатишга тавсия этилган талабаларнинг рўйхати илова қилинади.
Мазкур Низом асосида тақдим этилган барча ҳужжатларнинг тўғрилиги ва ҳақиқийлиги учун олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) ҳамда Ёшлар Кенгаши жавобгар ҳисобланади.
- Иттифоқнинг Марказий Кенгаши Ёшлар Кенгашлари қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани Ёшлар Кенгашининг тегишли ҳужжатлар тақдим қилингандан сўнг, ўн иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқади.
- Моддий қўллаб-қувватлаш жараёни Иттифоқ Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси қарори асосида амалга оширилади.
- Иттифоқ Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси қарорининг бир нусхаси уч иш куни ичида тегишли олий таълим муассасасига, яна бир нусхаси Ёшлар Кенгашига юборилади.
- Иттифоқ Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан кейин беш банк куни мобайнида, лекин йилнинг 1 мартидан кечиктирилмай олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларига моддий ёрдам кўрсатиш пули ўтказилади.
- Иттифоқнинг Марказий Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда даъвогар талабаларни моддий қўллаб-қувватлашга тавсия этиш билан боғлиқ масалани кўриб чиқиш муддатларига ўзгартириш киритилиши мумкин.
4-боб. Моддий ёрдам кўрсатиш пулининг қайтарилиши
- Талабалар сафидан чиқарилган ёки академик таътилга чиққан талаба Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2431, 2013 йил 26 февраль) 28 ва 29-бандларига мувофиқ ўзининг тўлов-контракт асосида ўқиши учун тўлаган маблағини қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолларда Иттифоқнинг Марказий Кенгаши томонидан олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилган моддий ёрдам кўрсатиш пули қайта ҳисоб-китоб қилиниши ва Иттифоқнинг Марказий Кенгашига қайтарилиши лозим.
- Олий таълим муассасаси талабалари сафидан чиқарилган талаба Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2431, 2013 йил 26 февраль) 27-бандига мувофиқ ўзининг тўлов-контракт асосида ўқиши учун тўлаган маблағини қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳолларда Иттифоқнинг Марказий Кенгаши тўланган моддий ёрдам кўрсатиш пулини талабадан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундиради.
- Талаба моддий қўллаб-қувватланиш ҳуқуқидан воз кечса, олий таълим муассасаси талаба учун тўланган маблағни Иттифоқнинг Марказий Кенгашига ўн банк куни ичида қайтаради.
- Мазкур Низомнинг 19 — 21-бандларида кўрсатилган ҳолатлар юз берган тақдирда Ёшлар Кенгаши Иттифоқнинг Марказий Кенгашини ўн календарь куни мобайнида хабардор қилиши шарт.
5-боб. Якуний қоидалар
- Мазкур Низом қоидаларига риоя этилиши, шунингдек, Иттифоқ томонидан моддий қўллаб-қувватланган талабаларнинг ўқув жараёнидаги иштироки, ўзлаштириши, интизоми ва Иттифоқ фаолиятидаги иштироки устидан назорат қилиш тегишли олий таълим муассасаси ҳамда Ёшлар Кенгаши зиммасига юклатилади.
- Ушбу Низом Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан келишилган.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қ. ҚУРАНБАЕВ
2017 йил 27 декабрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 10/18/2961/0544-сон)