Замонамиз қаҳрамони билан учрашув

Туркий халқлар маданияти ва маънавиятини жаҳоний шуҳрат чўққисига олиб чиққан икки мутаффаккир аллома аждодларимиз Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган шу муборак кунлар арафасида Тошкент тиббиёт академиясида қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Бугун Тошкент тиббиёт академиясининг кўз касалликлари кафедрасида китобхонликни тарғиб этиш тадбирлари доирасида Ўзбекистон Қаҳрамони, тиббиёт фанлари доктори, профессор, офтолмология соҳасининг билимдони, КЕМБРИДЖ(Cambridge) илмий маркази олтин медали соҳиби, беназир олим Раҳмон Муҳамадиев билан ижодий учрашув ўтказилди.

Замонамиз қаҳрамони,элимиз ардоғидаги илмпарвар инсон ўзининг талаба ёшлар даврасида ўтказаётган мазмунли умрини, шу каби олтин лаҳзалар йиғиндисига қиёслади.

Ўқиб изланиш, сўраб ўрганиш ва дунё кезиб тажриба орттиришни ўз ҳаётининг мазмунига айлантира олган ўзбек олимининг янги илмий асари тақдимоти шогирдлари учун кутилмаган туҳфа бўлди.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan