Тошкент тиббиёт академияси 1-курслар орасида “Минифутбол бўйича энг яхши гуруҳ” аниқланди

Тошкент тиббиёт академиясида 1-курсда таҳсил оладиган барча гуруҳлар орасида 2021 йил февраль ойи давомида минифутбол мусобақаси ўтказилди. Мусобақаларда 57 та гуруҳ талабалари қатнашиб, олимпия тизимида ўтказилди, яъни ютқазган жамоа мусобақани тарк этди. Жами 53та ўйин ташкил этилди. 26 февраль куни мусобақаларнинг ярим финал ва финал босқичлари бўлиб ўтди. Финал мусобақасида даволаш факультетининг 119 ва 105 гуруҳлари ўзаро курашди ва ўйин 4:2 ҳисобида 119 гуруҳ фойдасига ҳал бўлди.

Тошкент тиббиёт академиясининг 1 курсдаги 57 та гуруҳ орасида минифутбол бўйича ўтказилган мусобақалар натижасига кўра:

-1-ўрин даволаш факультетининг 119 гуруҳи,

-2-ўрин даволаш факультетининг 105 гуруҳи,

-3- ўрин тиббий профилактика факультетининг 104 гуруҳи,

-3-ўрин даволаш факультетининг 139 гуруҳига насиб этди.

Ғолиб бўлган ушбу гуруҳ талабаларини табриклаб қоламиз ҳамда март ойида бўлиб ўтадиган мусобақаларга барча факультетларнинг 2 курсда ўқийдиган  53та гуруҳ талабаларини таклиф қилиб қоламиз.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan