УСТОЗЛАР ДОИМО АРДОҒИМИЗДА

УСТОЗЛАР ДОИМО АРДОҒИМИЗДА

 

Бугунги кунда кексалик гаштини сураётган фахрий ходимларимиздан бири Нуритдинов Сайфиддин Нуритдинович 1935-йил 25 декабрда Тошкент шахрида таваллуд топганлар.1952 йил Тошкент шахри Октябрь райони (Шайхонтоҳур тумани) Фрунзе номли ўрта мактабни тугатиб, 1952-1958 йиллар Тошкент Давлат Тиббиёт Институти педиатрия факультетида таҳсил олганлар. 1958-59 йиллар Хоразм вилояти Урганч шахар болалар шифохонасида врач – педиатр бўлиб фаолият олиб бордилар.

1959 – 61 йиллар Тошкент шахри Октябрь райони (Шайхонтоҳур тумани) 22 поликлиникада  врач педиатр, 1962 йил врач невропатолог, 1962-65 йиллар Республика клиник шифохонаси асаб касалликлари бўлимида  ординатор  бўлиб меҳнат фаолиятларини юритдилар.

Тошкент тиббиёт институтидаги фаолиятлари

 

  • 1965-66 йиллар асаб касалликлари кафедраси  ассистенти.
  • 1966-69 йиллар асаб касалликлари кафедраси аспиранти.
  • 1969-75 йиллар асаб касалликлари кафедраси ассистенти.
  • 1972-йил номзодлик диссертацияларини “Клиника, диагностика и комплексная терапия гипоталамического синдрома тонзиллогенного происхождения” мавзусида ёқладилар.
  • Илмий салоҳиятлари 1975-1980 йиллар Даволаш факультетида декан муовини, факультет илмий ишлари бўйича котиб.
  • 1975-85 йиллар асаб касалликлари кафедраси доценти.
  • 1985-87 йиллар асаб касалликлари кафедраси  мудири лавозими
  • Тошкент тиббиёт академиясидаги фаолиятлари 1990-2009 йиллар кафедра доценти – умумий 34 йил доцент лавозимида меҳнат фаолиятини олиб бордилар. Неврология фанидан магистратура булимининг асосчиларидан бири бўлдилар.
  • Устоз оилаларига ҳавас қилса арзийди. 3та олий маълумотли фарзандлари, 9та набиралари ва 2та эваралари ардоғидаги қўша қариган, эл ардоғидаги севимли, таниқли, эл севган невропатолог табаррук инсондирлар.
  •                                                        

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Асаб касалликлари кафедраси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan