«Бўлажак шифокор қизларга маслахатлар» мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Ўзбекистан  Республикаси  Президенти  ҳузуридаги  Хавфсизлик  Кенгашининг 2021  йил 10  февралдаги  “Олий  таълим  муассасаларида  талабаларнинг  сиёсий-ҳуқуқий  саводхонлигини  ошириш,  уларга  ёшларга  оид давлат сиёсатининг мазмун моҳиятини  етказиш  мақсадида  “Очик  эшиклар  купи”  лойиҳасини  амалга  ошириш тўғрисида”ги  11-РА  2/1-273-сонли  мажлис  баёнининг  27  бандида  белгиланган топшириқлар  ижросини  таъминлаш  тўғрисидаги  Олий  ва  ўрта  махсус  таълим вазирининг  2021  йил  6  апрелдаги  6/18-65-ХФУ  хати  ижросини  таъминлаш максадида 2021 йил 11 май куни 1-сон даволаш факультетида ЗООМ платформасида онлайн тадбир ўтказилди.

Тадбир «Бўлажак шифокор қизларга маслахатлар»  мавзусида бўлиб ўтди. Учрашувда факультет декани профессор Халматова Барно Турдиходжаевна,  1-сон факультет ва госпитал терапия каефдраси доценти Ахмедова Нигора Акбаровна, акушерлик ва гинекология кафедраси доценти Аюпова Дилдора Абдукаххаровна, Ижтимоий фанлар кафедраси доценти Ниёзова Нилуфар Шомуратовна,  2-сон болалар касалликлари кафедраси катта ўқитувчиси, факультет хотин қизлар кенгаши раиси Каримова Барно Норматалиевна қизиқарли суҳбатлари билан иштирок этдилар. Тадбирда шунингдек ўқишда, илмда ва жамоат ишларида юқори муваффақиятларга эришган 3-курс аълочи талабаси Мисирова Ширина, 6-курс аълочи талабаси Ҳамраева Умида чиқиш қилиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашди

Тадбир қизиқарли ва юқори фаолликда ўтди. Талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

 

 

1-сон даволаш факультети деканининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари                     Нуруллаев А. Ж.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan