7 июнь куни 1-сон факультет ва госпитал терапия кафедрасини ходимлари мурғак қалбларга оз бўлсада қувонч бахш этиш мақсадида Олмазор туманидаги Гуручариқ маҳалласида бўлдилар. Болажонлар деворий бўюқ буюмлари, рангли қаламлар, фломастерлар ёрдамида мультфильм қаҳрамонларига ранг бериб бир олам завқ олдилар. Иқтидорли ёшларга Ўзбек ва Жахон адабиёти ёзувчилари қаламига мансуб китоблар хадя қилинди. Учрашув жуда мароқли ва болалар хотирасида қоладиган қизиқарли лаҳзаларга бой бўлди.
1-сон даволаш факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини